Ҳудудга ва машинадан нима мақсадда фойдаланишингизга қараб муҳим жиҳатлар ўзгаради. Рейтингда иссиқ, йўл сифати, қувватлаш жойлари, метан ва сервисни ҳисобга олдик.
Ким учун қайси бири
BYD Song Plus
Оилага кенг кроссовер керак бўлса ва машинани мунтазам қувватлай олсангиз, йўл харажатини камайтириш мумкин.
Нимани ҳисобга олиш керак: Арзон бензин қуйсангиз, эҳтиёт бўлинг: олтингугуртли ёқилғи EGR клапанини тиқиб қўйиши мумкин. Бундай таъмир кафолатга кирмайди.
Шаҳарда бензинсиз юриш мумкин
Катта салон ва юкхона
Ўзбекистонда кўп сотиладиган BYD моделларидан бири. Кейин сотиш осонроқ
Эгалар чатларида кондиционер гоҳ кучли, гоҳ суст эсиши ва ойналар терлаб қолиши кўп муҳокама қилинади
Жазирамада батарея тезроқ эскиради
Chery Tiggo 7 Pro
Бой жиҳозланган бензинли кроссовер истаган ва гибридга тайёр бўлмаганлар учун.
Нимани ҳисобга олиш керак: 2–3 йилдан кейин сотмоқчи бўлсангиз, бизнинг баҳомизга кўра, бу кроссоверлар Chevrolet ва Kia'га қараганда нархини кўпроқ йўқотади.
Шу нархга жиҳози кўп
Оддий бензинли мотор, розеткага улаш шарт эмас
Таги баланд, нотекис йўлларда қулай
Шаҳарда Tracker'дан кўпроқ сарфлайди
Вариатор билан кескин ҳайдамаган маъқул. Техник хизматни ўз вақтида қилдиринг
Кредит ва муддатли тўлов: ойига қанча чиқади
Фақат ойлик тўлов эмас — ёқилғи ва сервис билан бирга машина сизга ойига қанчага тушишини кўрамиз.