Ҳудудга ва машинадан нима мақсадда фойдаланишингизга қараб муҳим жиҳатлар ўзгаради. Рейтингда иссиқ, йўл сифати, қувватлаш жойлари, метан ва сервисни ҳисобга олдик.
Ким учун қайси бири
BYD Yuan Up
Ихчам кроссовер истаган ва уйда қувватлай оладиганлар учун.
Нимани ҳисобга олиш керак: Қувватлаш жойлари кам бўлган вилоятларга тез-тез қатнасангиз, ноқулай бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда энг кўп сотилаётган BYD'лардан бири
Шаҳарда қувватлаб юриш арзонга тушади
Замонавий салон
Юкхона кичик
Катта шаҳарлардан ташқарида қувватлаш жойлари кам
Chery Tiggo 7 Pro
Бой жиҳозланган бензинли кроссовер истаган ва гибридга тайёр бўлмаганлар учун.
Нимани ҳисобга олиш керак: 2–3 йилдан кейин сотмоқчи бўлсангиз, бизнинг баҳомизга кўра, бу кроссоверлар Chevrolet ва Kia'га қараганда нархини кўпроқ йўқотади.
Шу нархга жиҳози кўп
Оддий бензинли мотор, розеткага улаш шарт эмас
Таги баланд, нотекис йўлларда қулай
Шаҳарда Tracker'дан кўпроқ сарфлайди
Вариатор билан кескин ҳайдамаган маъқул. Техник хизматни ўз вақтида қилдиринг
Кредит ва муддатли тўлов: ойига қанча чиқади
Фақат ойлик тўлов эмас — ёқилғи ва сервис билан бирга машина сизга ойига қанчага тушишини кўрамиз.